Сайтка кириу

Жаҳон биринчилигининг бронза медали соҳибасига Спарк автомобили совға қилинди!

Жорий йилнинг 10 январ куни туманимиздаги Нафосат тўйхонасида 14 январ Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Сербия давлатида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида спортнинг самбо тури бўйича бронза медали соҳибаси Гулдурсун овул фуқаролар йиғинида яшовчи Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчиси Комилжонова Мохигулга туман ҳокими С.Авезов ҳомийлар томонидан олинган «Спарк» автомобилини топширди. Шу куни кураш бўйича ватанпарварлик ойлиги доирасида мусобоқа ўтказилиб, туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан ғолиблар тақдирланди.